"HAYOT BANK" АЖ бошқарувида ўзгаришлар юз берди

"HAYOT BANK" АЖ бошқарувида ўзгаришлар юз берди

Фото: Яндекс

"HAYOT BANK" АЖ акциядорлари умумий йиғилишининг жорий йил 1 мартдаги қарорига кўра, банк бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган Зохид Алимов банк Кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланган ва шу муносабат билан банк бошқаруви раиси лавозимидан озод қилинган. Қарорда банк бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажариш бошқарув раиси ўринбосари Одил Пулатовга юклатилиши кўрсатилган.

Зохид Алимов / Фото: hayotbank.uz

Зохид Алимов 1984 йил туғилган, маълумоти - олий. 2005 йил Тошкент молия институтини "Бухгалтерия хисоби ва аудит" йўналиши бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида 2002-2006 йилларда Ўзсаноатқурилишбанк тизимида, 2006-2019 йилларда Капиталбанк тизимида, хусусан, бошқарув раиси маслаҳатчиси, амалиёт бўлими бошлиғи, Сергели филиали бошқарувчиси лавозимларида, шунингдек, 2019-2020 йиллар "Каpital Sug’urta" акциядорлик жамияти Бош директор ўринбосари лавозимида ишлаган. 2020 йил ноябрь ойидан 2022 йил июль ойига қадар "ANORBANK" АЖ бошқарув раиси ўринбосари лавозимида, 2023 йил март ойидан буён "HAYOT BANK" АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритган.

Теглар:
×