Фото: Капиталбанк
2024 йил 3 июль куни “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги Капиталбанкка хорижий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолт рейтингини (IDR) \"B\" даражасида, истиқболи - \"барқарор\" ва “b” барқарорлик рейтингини берди. Рейтингни тузиш чоғида “Fitch Ratings” таҳлилчилари банкнинг ривожланаётган бизнес модели, барқарор молиявий кўрсаткичлари, шунингдек, юқори рентабеллик ва ликвидликнинг етарли даражада қопланишини қайд этдилар.
Агентлик томонидан эълон қилинган хабарда сўнгги 3 йилдаги банк фойдасининг юқори ўсиш суръати, капитал рентабеллиги 50 фоиз, кредитнинг депозитга нисбати 90 фоиз, бу кўрсаткич бозор учун ўртача 200 фоиз, эканлиги қайд этилган, шунингдек, муаммоли кредитларнинг 1,7% паст коэффициенти, банк сектордаги энг паст кўрсаткичлардан бири эканлиги таъкидланган.
\"Муваффақиятимиз етакчи халқаро рейтинг агентликларидан бири “Fitch Ratings” томонидан эътироф этилганидан мамнунмиз. Биз танлаган, бозорнинг янги сегментларига эътибор қаратиш ва ликвидликни оқилона бошқаришни ўз ичига олган ривожланиш стратегияси Капиталбанкга барқарор ўсиш ва молиявий кўрсаткичларнинг барқарорлигини таъминлашда давом этишига ишончимиз комил.\", – дейди Капиталбанк бошқаруви раиси Кирилл Маевский.
Fitch Ratings прогнозига кўра, Капиталбанк ўртачадан юқори суръатларда ўсишда давом этади (2024-2026 йилларда йилига 20-25%).
Капиталбанк - мамлакатдаги энг йирик хусусий банк ҳисобланади. Банк мижозлари орасида 2 миллиондан ортиқ чакана хизмат мижозлари ва 80 мингдан ортиқ компания ва тадбиркорлар бор. Республикамизнинг барча ҳудудларида Капиталбанкнинг 100 дан ортиқ филиал ва офислари фаолият кўрсатмоқда.
“Fitch Ratings” рейтинг агентлиги ҳақида
Fitch Ratings — кредит рейтинглари, таҳлилий тадқиқотлар ва шарҳлар соҳасида етакчилардан бири ҳисобланади. Standard & Poors ва Moodys билан биргаликда у дунёдаги энг нуфузли рейтинг агентликлари \"катта учлиги\"нинг биридир. Агентлик молиявий институтлар, банклар, суғурта компаниялари, корпорациялар, давлатлар ва муниципалитетларга рейтинглар беради.
Эслатиб ўтамиз, яқинда “S&P Global Ratings” халқаро рейтинг агентлиги Капиталбанк рейтингини “B” дан “B+”га кўтарган эди.