Фото: Капиталбанк
“S&P Global Ratings” Капиталбанкнинг узоқ муддатли кредит рейтингини \"Барқарор\" истиқболи билан “B+” даражасига кўтарди, банкнинг қисқа муддатли кредит рейтинги “B” даражасида қолди. Агентлик экспертлари таниқли бренд, юқори сифатли рақамли хизматлар ва IT инфратузилмасига изчил сармоя киритилиши банк учун ўсиш суръатларини сақлаб қолиш ва бозордаги улушини ошириш имконини беришини айтган. Шу билан бирга, халқаро экспертлар асосий молиявий кўрсаткичлар бўйича, Капиталбанк брендининг машҳурлиги ва иш самарадорлиги мамлакатдаги бошқа банкларга қараганда кучлироқ мавқега эга эканлиги ҳам таъкидладилар.*
“2024 йил июнь ҳолатига кўра, «Капиталбанк» чакана кредитлаш бозорининг 11,5 фоизини ва чакана омонатлар бозорининг қарийб 20 фоизини эгаллайди. Биз банк технологияларни ривожлантиришга сармоя киритишда давом этишини ва Ўзбекистон молия бозорида инновациялар бўйича етакчиликни сақлаб қолишини кутиб қоламиз. Чакана савдо сегментида ҳам, кичик ва ўрта бизнес (КЎБ) сегментларида ҳам қўшимча ривожланиш имкониятлари банкнинг Uzum экотизимига интеграциялашуви орқали юзага келади. Буларнинг барчаси рақобат кучайганига қарамай, банкнинг бозор улушини янада кенгайтиришга замин яратади”, — дейилади S&P Global Ratings ҳисоботида.
S&P Global Ratings прогнозига кўра, банк ҳар йили кредит портфелини 30-40 фоизга ошириш ва кичик ва ўрта бизнес (КЎБ) учун хизматларни ривожлантиришни давом эттиради, бу эса йилига 35-38 фоиз даромад ўсишини таъминлайди. Юқори операцион самарадорлик туфайли харажатларнинг даромадга нисбати 40-45%, ўз капиталининг рентабеллиги эса тахминан 40% бўлиши кутилмоқда.
\"Банкнинг халқаро рейтинглардаги ўрнининг ўсиши, биринчи навбатда, стратегиямизнинг тўғрилигини англатади – Капиталбанк хусусий мижозлар ва тадбиркорлар учун рақамли банк хизматларини ривожлантиришга фаол сармоя киритмоқда. Рақамли ривожланишга киритган сармоямизнинг дастлабки натижаларини аллақачон кўряпмиз. Биринчидан, янги мижозларни – ҳам фуқароларни, ҳам бизнес вакилларини—мамлакатнинг турли бурчакларидан жалб қилиш. Иккинчидан, операцион самарадорликни сезиларли даражада ошириш\", ━ дейди АТБ «Капиталбанк» бошқаруви раиси Кирилл Маевский.
Капиталбанк мамлакатдаги энг йирик хусусий банк ҳисобланади. Банк мижозлари орасида 2 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари ҳамда 67 мингдан ортиқ компания ва тадбиркорлар бор. Республикамизнинг барча ҳудудларида Капиталбанкнинг 100 дан ортиқ филиал ва офислари фаолият кўрсатмоқда.
“S&P Global Ratings” халқаро агентлиги ҳақида
“S&P Global Ratings” халқаро агентлиги—глобал молиявий ҳамда товар хом-ашё бозорлари, автомобиль саноатида фаолият олиб борувчи ташкилотларга кредит рейтинглари, эталон кўрсаткичлари, тадқиқотлар ўтказиш ва бизнес ечимларини тақдим этувчи етакчи глобал компания бўлган S&P Global (NYSE: SPGI)нинг таркибига киради.
____________
*Таққослаш учун S&P таҳлилчилари \"Hamkorbank\" АТБ ҳамда \"Ипотека-банк\" АТИБ кўрсаткичларини ҳам кўриб чиқдилар.