Фото: Uzum
Uzum рақамли экотизими Click тўлов ташкилоти билан бирлашмасликка қарор қилди. Бу ҳақда Uzum матбуот хизмати Спот нашрига маълум қилган. Ушбу қарор айнан қачон қабул қилингани маълум эмас.
Uzum директорлар кенгаши "дью-дилидженс" таҳлили (инвестиция рискларини мустақил баҳолаш жараёни) тугатгандан сўнг, компаниялар қўшилишидан воз кечишга қарор қилди. Uzum ёпиқ экотизимга асосланган ўзининг финтех хизматларини ривожлантиришда катта имкониятларни кўрмоқда”, — деб таъкидлаган Uzum вакили.
12 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган ПЛАС-форумда Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фарруҳ Қорабоев Спот нашрига берган интервьюсида компаниялар қўшилишга дастлабки розилик олиш учун ариза бермагани, гарчи у режалаштирилган бўлса ҳам, шу боис агентлик ишни ўрганмаганини айтди.
Таҳририят шунингдек Uzum билан бирлашиш қарори бекор қилингани юзасидан Click матбуот хизматига ҳам мурожаат қилган, бироқ тезкор жавоб олишнинг имкони бўлмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил июнь ойида "Click" компаниясини Uzum Holding экотизими таркибига қўшилиши борасида келишувга эришилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Компаниялар кейинчалик Click'ни супераппга айлантириш орқали, унинг бутун Ўзбекистон бўйлаб кенг омма учун фойдаланиш самарадорлигини ошириш ниятида эканлигини билдирганди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда пул ўтказмалари ҳажми 14% га ортди
Марказий банк талабалар учун махсус стипендия танлови эълон қилмоқда
Тенгебанк ёш мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда