Click компанияси Uzum Holding таркибига қўшилади

Click компанияси Uzum Holding таркибига қўшилади

Фото:Kapital.uz

Хабар берилишича, "Click" компаниясини Uzum Holding экотизими таркибига қўшилиши борасида келишувга эришилган. Тегишли битим бугун Тошкентда имзоланганлиги ҳақида Bankers.uz манбалари хабар бермоқда. Ҳозирча битим суммаси маълум эмас. 

Компаниялар кейинчалик Click'ни супераппга айлантириш орқали, унинг бутун Ўзбекистон бўйлаб кенг омма учун фойдаланиш самарадорлигини ошириш ниятида

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Uzum Holding таркибида "Капиталбанк" АТБ, "Uzum Bank" АЖ банклари, "Uzum Market" маркетплейси, "Uzum Tezkor" етказиб бериш хизмати, "Uzum Nasiya" бўлиб тўлаш электрон дўкони фаолият олиб бораётган эди.

2011 йилда ташкил топган Click тўлов иловаси бугунги кунга қадар 9 млндан ортиқ юклаб олинган, илованинг жами рўйхатдан ўтган фойдаланувчилари 15 млндан ортиқни ташкил қилади. Очиқ маълумотларга кўра, компанияга бугунги кунга қадар 7 та жисмоний шахс эгалик қилиб келган.

×