Ўзбекистон олтин-валюта захиралари май ойида 1,5 млрд долларга ошди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари май ойида 1,5 млрд долларга ошди

Марказий банк маълумотларига кўра, 1 июнь ҳолатида 36,634 млрд долларни ташкил қилди. Май ойида захиралар 1,526 млрд долларга ошди.

Халқаро захиралар ўсишида хорижий валютадаги захира активлар апрель ойига нисбатан 1,244 млрд долларга ортгани асосий роль ўйнаган. Шундай қилиб, валютадаги активлар 1 июнь ҳолатида 9,266 млрд долларга тенг бўлди. Маълумот учун, май ойининг охирида Ўзбекистон тарихида илк бор Марказий банк захираларни диверсификация қилиш мақсадида қимматли қоғозларга бирламчи инвестиция киритиш амалиётлари ўтказилди ҳамда тегишли портфеллар шакллантирилди.

Захиралар таркибидаги олтиннинг физик ҳажми қарийб 100 минг трой унцияга камайиб, 11,4 млн трой унцияни ташкил қилди. Бироқ, физик ҳажми камайганига қарамасдан олтин захиралар 278 млн долларга кўпайган ва жами 26,812 млрд долларга тенг бўлган.

Шунингдек, хорижий валютадаги бошқа активлар ҳам қарйиб 50 млн долларга кўпайиб, 89,4 млн долларгача етган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида мамлакат захиралари 918 млн долларга кўпайиб, 35,1 млрд долларни ташкил қилганди.

Теглар:
×