Фото: TaraPatta
Марказий банк маълумотларига кўра, 2024 йил апрель ойи якунларига кўра Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 35,1 млрд долларни ташкил қилмоқда. Захиралар апрель ойи мобайнида 918 млн долларга кўпайган.
Жадвал: Марказий банк
Халқаро захиралар таркибидаги олтин ҳажми апрель ойида деярли ўзгармаган (11 млн 460 минг трой унция) бўлса-да, олтин нархининг кўтарилиши ҳисобига, унинг захиралар таркибидаги қиймати +1 159,2 млрд долларга ошиб, 26 533,6 млрд долларни ташкил этган.
Хорижий валютадаги захира активлари апрель ойи давомида 238,6 млн долларга камайиб, 8,0 млрд долларни ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, олтин нархининг ошиши ҳисобига март ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 2 млрд долларга ортган эди.
Тасодифий хабарлар
Ипотекани қайта молиялаштириш компаниясининг устав капитали 808 млрд сўмга оширилади
Январь ойида масофавий банк хизматлари фойдаланувчилари сони 687 мингга кўпайди
Ўзбекистон банкларининг жами ва устав капитали - инфографика