Иллюстратив фото: Bankers.uz
Бизнесни ривожлантириш банкининг тўлиқ таъсисчилигида "BRB Tech" номли компания очилди. Маълумотларига кўра, "BRB TECH" масъулияти чекланган жамияти Тошкент шаҳрида давлат рўйхатидан ўтказилган ва фаолият кўрсатиш йўналиши сифатида "Компьютер дастурлаштириш соҳасидаги фаолият" кўрсатилган. Бизнесни ривожлантириш банки Матбуот хизматининг маълум қилишича, компаниянинг мақсади банкнинг IT экотизимини ривожлантириш ва замонавий дастурий ечимларни яратишдан иборат.
Қайд этилишича, "BRB TECH" компаниясининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар келтирилган:
- Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш: Бизнес учун ишончли ва самарали ечимларни яратиш;
- IT маҳсулотларни яратиш: Инновацион мобил иловалар ва сервислар ташкил этиш;
- IT тизимлари интеграцияси: банкнинг ИТ инфратузилмасини оптималлаштириш ва модернизация қилиш.
Компаниянинг устувор вазифалари сирасига илғор технологиялар орқали мижозларнинг банк билан ўзаро алоқаларини яхшилаш, ишлаб чиқариш қувватини ва операциялар хавфсизлигини ошириш ҳамда бизнесни ривожланишининг барча босқичларида қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш кабилар киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ бошқаруви раиси Сахи Аннакличев банкнинг инвестиция фаолияти ҳамда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича президент олдида тақдимот ўтказганди.
Тасодифий хабарлар
Капиталбанк бошқаруви раиси ўринбосари бир ой ўтмасдан лавозимидан озод қилинди
Apex Bank бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди
“Гарант банк” АЖ банкнинг операцион моделини трансформация қилишни бошлади