Фото: Президент матбуот хизмати
29 май куни Шавкат Мирзиёев ҳузурида Асакабанк ва Бизнесни ривожлантириш банки раҳбарлари тақдимот ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Тақдимотда иккала банкининг инвестиция фаолияти ҳамда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга оид лойиҳалари тақдим этилди ва уларнинг бу борадаги жорий йилги режалари кўриб чиқилди.
Хусусан, “Асакабанк” бу йил лойиҳаларга 2,1 миллиард доллар жалб қилиб, уларни тўлиқ ўзлаштиришни мақсад қилиб қўйган. Бундан ташқари, фармацевтика ва автомобиль саноатида жами 3 миллиард долларлик лойиҳалар шакллантирилган.
Шунингдек,
Фото: Президент матбуот хизмати
“Асакабанк” иштирокида 285 минг аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мўлжалланган.
Бизнесни ривожлантириш банкининг тақдимотига кўра, 2024 йилда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш дастурлари ва инвестиция лойиҳаларига жами 1,5 млрд доллар жалб қилинади. Шундан 225 млн доллари халқаро молия институтларидан олиб келинади. Ушбу маблағларни ўзлаштириш орқали йил якунигача жами 47 мингдан ортиқ микролойиҳалар амалга оширилади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Шунингдек, аҳолининг бизнес ғояларини молиялаштириш орқали 380 мингта ўзини ўзи банд қилган шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган. Банкнинг ўқитиш дастурлари билан 70 мингдан ортиқ аҳолини қамраб олиш белгиланган. “Асакабанк” иштирокида 772 млн долларлик 87 та, Бизнесни ривожлантириш банки томонидан 485 млн долларлик 45 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Тақдимотда ушбу муҳим лойиҳаларнинг бориши ҳақида ҳам ахборот берилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари банклар барча мижозлари билан манзилли ишлаб, лойиҳанинг ҳар бир босқичида кўмаклашиши зарурлигини, бунинг натижаси янги иш ўринлари яратилиши ва маҳаллаларда камбағалликнинг қисқаришида ўз ифодасини топиши кераклигини таъкидлади. Банклар ўз ишини янгича ташкил қилиб, фақат кредит ажратадиган марказ эмас, балки ўзи истиқболли лойиҳаларни амалга оширадиган ва уларни тайёр бизнес сифатида тадбиркорларга тақдим этадиган замонавий инвестиция-тижорат тузилмасига айланиши мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.
Тақдимотда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш жараёнларини рақамлаштириш ва уларнинг шаффофлигини янада ошириш, замонавий дастурий ечимлар ва инновацияларни жорий қилиш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 20 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзмиллийбанк ҳамда Ўзсаноатқурилишбанкнинг инвестициявий фаолияти ва аҳоли бандлигидаги иштироки ҳақида банк раислари — Алишер Мирсоатов ва Азиз Акбаржонов томонидан ахборот берилганди.
Тасодифий хабарлар
Ўзмиллийбанк Ўзтрансгазга 200 млн. доллар кредит ажратади
Давлат банкларини ислоҳ қилиш устувор вазифа бўлиши керак — ХВЖ миссияси баёноти
Халқ банки 3 трлн. сўм зарар билан ишламоқда