Март ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 2 млрд долларга ортган

Март ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 2 млрд долларга ортган

Марказий банк маълумотларига кўра, 1 апрель ҳолатида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 34,19 млрд долларни ташкил қилмоқда. 1 мартга нисбатан захиралар 1,994 млрд долларга ошган.

Халқаро захиралар таркибидаги олтин ҳажми март ойида 350 минг трой унцияга камайган. Бироқ олтин нархлари ўзининг рекорд даражасини қайд этаётгани боис унинг қийматида 1,28 млрд долларлик ўсиш кузатилган ва 25,37 млрд долларга тенг бўлган.

Маълумот учун, Ўзбекистон февраль ойида 12 тонна ҳажмида, жами 1,3 млрд долларлик қийматда сотган ва дунёда биринчи ўринни эгаллаганди.

Хорижий валютадаги захира активлари ҳам 710,7 млн долларга ошган ва 8,2 млрд долларни ташкил қилган. Бунда бош офиси хорижда жойлашган банклардаги валюта захиралари 760 млн доллардан кўпроққа ошгани катта роль ўйнаган. Лекин бошқа марказий банлардаги, ХВЖ ва ХҲКБдаги захиралар қарийб 50 млн долларга камайган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқаро захиралари январь-февраль ойларида 2,4 млрд долларга камайганди.



×