Фото:logirus.ru
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки устав капиталга доир минимал талабни бажармагани учун 4 та тижорат банкининг актив ва пассив операцияларини чеклашга кўрсатма берган. Spot нашрининг хабар беришича, ушбу банкларнинг обрўси ва бошқа айрим рискларни ҳисобга олиб, Марказий банк уларнинг номини очиқламаган. Эслатиб ўтамиз, Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, 2024 йил 1 апрелдан барча тижорат банклари ўз устав капиталини камида 350 млрд сўм миқдорида бўлишини таъминлашлари талаб қилинган.
Қайд этилишича, Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан ушбу банкларга кредитлаш ва депозитлар қабул қилишни тақиқлаш бўйича тегишли буйруқ юборилган.
Аввалроқ Bankers.uz 2024 йил 1-чорак якунига кўра 6 та банк - Мадад Инвест банк, Hayot bank, Garant bank, Янги банк, Пойтахт банк ва Эрон Содерот банкларнинг устав капитали минимал талабга етмай қолгани ҳақида ёзган эди. Жорий йил 15 март куни "Мадад Инвест Банк" АТБ ва 19 март куни "Hayot Bank" АЖ устав капиталини 350 млрд сўмга етказиш мақсадида, ҳар бир банк 150 млрд сўмлик қўшимча акциялар чиқарган, бироқ ушбу банклар 1 апрелга қадар устав капиталини оширишга улгурмаган. Қолган тўртта банк - Garant bank, Янги банк, Пойтахт банк ва Эрон Содерот банкларнинг устав капиталини ошириш бўйича амалга оширган чора-тадбирлари ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.
Тасодифий хабарлар
Узун, Денов ва Қибрай туманларида кредит маблағи эвазига харид қилинган жиҳоз ва ускуналарни сотиб юборилганлиги аниқланди
Юридик шахслар ҳам банк ҳисобварақларини масофадан очиш имкониятига эга бўладилар
9 та банкнинг устав капиталидаги давлат улуши яна вазирликка қайтарилмоқда