Микрокредитбанк бош офиси биноси қайта сотувга қўйилди

Микрокредитбанк бош офиси биноси қайта сотувга қўйилди

Фото: E-Auksion

Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси, 14-уй манзилида жойлашган Микрокредитбанкнинг бош офиси ҳамда Амалиёт бошқармаси фаолият олиб борадиган маъмурий бино аукцион орқали қайта сотувга қўйилди. Бу ҳақда тегишли эълон маълумотлари махсус "E-AUKSION" платформасига жойлаштирилган.

Эълонга кўра, жами 5481 метр квадрат бино савдога чиқарилган бўлиб, 4 қаватдан иборат бино-иншоотлар мажмуи жами 940 м. кв.дан иборат. Банкнинг Амалиёт бошқармаси балансидаги ушбу объект учун 115,3 млрд сўм бошланғич қиймат белгиланган ва нарх ҚҚСни ўз ичига олади. Савдолар кейинги йил 3 май куни соат 10:00 да бошланади.

Бинони сотиш учун банк бошқаруви қарори 2023 йил 15 ноябрь куни, банк Кузатув кенгаши қарори эса 2023 йил 23 ноябрь куни қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу бино 2024 йил бошида ҳам сотувга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.



×