Сурхондарёда сохта ҳужжатлар билан кредитларни талон-торож қилиб келган шахсга ҳукм ўқилди

30.04.2024 09:20

752

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Сурхондарё вилоятида 1,54 млн доллар миқдорида крелит олган ва ҳужжатларни сохталаштириб, кредит маблағларини ноқонуний ўзлаштирган тадбиркорга суд ҳукми ўқилди

Сурхондарё вилоятида 1,54 млн доллар миқдорида кредит олган ва ҳужжатларни сохталаштириб, кредит маблағларини ноқонуний ўзлаштирган тадбиркорга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда \"platina.uz\" нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, К.Ш исмли тадбиркор ўзининг норасмий рахбарлигидаги “Т-T” МЧЖ учун АТ \"Халқ банки\" Сурхондарё вилоят филиалидан Хитойда ишлаб чиқарилган 22 дона “HOWO” русумли махсус юк автомашиналарини сотиб олиш учун 1,54 млн АҚШ доллари миқдорида кредит олган. У транспорт воситаларини кредит шартномаси шартларига асосан банкка гаров тариқасида қўйиши лозим бўлса-да, 4 дона “HOWO” русумли автомашиналарни мажбурий ижро бюроси ва банк ходимларидан яшириб, яна 3 та машинанинг кредит маблағларини сўндирмасдан, тақиқдан чиқариш ҳақидаги сохта хатларни тайёрлаган. Сўнгра ушбу хатлар асосида юқоридаги юк автомашиналарни тақиқдан чиқариб, сотиб юборган. Оқибатда тадбиркор кредит маблағларининг бир қисмини гаров таъминотисиз қолдириб, банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.

Бундан ташқари, ушбу тадбиркорнинг вақтинча яшаган Тошкент шаҳридаги уйида ўтказилган тинтув давомида 25 дона давлат рўйхатидан ўтмаган сохта транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномалари олинган бўлиб, у ушбу транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаларини Россия фуқароси “Н” исмли шахс билан ўзаро тил бириктириб, унинг ёрдамида тайёрлаб олиб, банклардан кредит олиш мақсадида гаров предмети учун ижарага трактор олиб, ўзи томонидан тайёрланган давлат рақамлари ёзилган қоғозларни тракторларнинг давлат рақамлари устидан ёпиштириб, сохта транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномалари орқали банк ҳодимларига мониторингдан ўтказдириб, кредит олишни режалаштирганлиги аниқланган, дейилади хабарда.

Шунингдек, К.Ш ўзининг норасмий раҳбарлигидаги “B.Q” МЧЖ ва “Трастбанк” ХАБ Термиз филиали ўртасида 650 млн сўм миқдорида ажратилган кредит тўлиқ сўндирилган бўлса-да, сохта муҳр ва имзо орқали тақиқдан чиқариш ҳужжатини такроран сохталаштирган. Бундан ташқари, К.Ш ўзи томонидан ташкил этилган корхоналар фаолиятида 2 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.

Якуний ҳукмга кўра, судланувчи К.Шга ЖК 59-моддасининг 8-қисми тартибида жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2023 йил 26 декабрдаги ҳукми юзасидан тайинланган 8 (саккиз) йил озодликдан маҳрум қилиш жазо муддатини ўталган қисмини қўшиш йўли билан ўташ учун узил-кесил 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Бундан ташқари ундан Сурхондарё вилоят ДСБ орқали давлат фойдасига 2 млрд сўмдан кўпроқ миқдордаги солиқ тўловлари ундирилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ҳам 30 дона “HOWO” русумли махсус техникларни етказиб бермасдан, кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган тадбиркорлар ушланганди.

Теглар:

#кредит#талон_торож

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган