Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳр ва Қўнғирот туманида (Қорақалпоғистон Р.) 20 млрд сўмдан ортиқ кредит маблағлари талон-торож қилинганини аниқланди. Бу ҳақда департамент матбуот хизмати хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда аниқланишича, “G.K.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар тижорат банки филиалидан ажратилган 18 млрд сўм кредит эвазига “M.R.” МЧЖга 30 дона “Howo” русумли махсус техникларни етказиб бермасдан, кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими томонидан “A.V.” МЧЖ масъул шахслари тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари эвазига харид қилинган 85 бош наслли қорамолларни сотиб юбориб, 2,5 млрд сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари, шунингдек 787,4 млн сўм солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганликлари фош этилган.
Бундан ташқари, банкнинг амалиёт бўлими масъул шахслари кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган 3,5 млрд сўмлик кўчмас мулкларни асоссиз гаровдан чиқариб юборганликлари маълум бўлган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Банк ходимлари COVID-19'га қарши оммавий эмланиши шарт этиб белгиланди
Ака-ука Абдусамадовларга тегишли компаниянинг Капиталбанкдаги улуши қарийб 30 фоизга етди
Банк-молия соҳаси ходимлари март ойида неча кун дам олади?