Фото: Bankers.uz
2019 йил май ойидан 2024 йил январь ойига қадар "Пойтахт банк" АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган Маджид Хамидович Тахиров "Мадад Инвест банк" акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Bankers.uz манбаси хабар бермоқда.
Маджид Тахиров (1981 йил туғилган) Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бакалавр ҳамда Банк молия академиясининг магистр йўналишлари битирувчиси. Меҳнат фаолиятини 2001 йилда собиқ Пахта банк (ҳозирги Агробанк)нинг Тошкент вилоят бошқармасида 1-тоифали мутахассис лавозимида бошлаган. 2008 йилгача ушбу банк тизимида турли лавозимларда фаолият юритган. 2008-2009 ва 2012-2019 йилларда Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармасида турли лавозимларда, хусусан Бош бошқарма бош бухгалтери лавозимида, 2009-2012 йилларда Агробанк тизимида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2019 йилнинг май ойидан бери Пойтахт банк бошқарув раиси сифатида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Улуғбек Таваккаловнинг Мадад Инвест банк бошқаруви раиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Тасодифий хабарлар
Марказий банкнинг Наманган вилоят Бош бошқармасига янги бошлиқ тайинланди
Банкларнинг кредит портфели 1-ярим йилликда 33,7 трлн сўмга кўпайди
Ўзсаноатқурилишбанк навбатдаги матбуот анжуманини ўтказди