"HAYOT BANK" АЖ Кузатув кенгашининг 1 мартдаги йиғилиши қарорига асосан Зоҳид Закиржанович Алимов номзоди банк Кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди. Бу ҳақда корпорратив ахборот ягона порталида эълон қилинди.
Зоҳид Алимов 2023 йилнинг март ойи ўрталарида "Hayot Bank" бошқарув раиси этиб тайинланганди. Унинг Кузатув кенгашига аъзолиги бўйича номзоди Марказий банк томонидан тасдиқланадиган бўлса банк бошқаруви раисининг вазифалари Пўлатов Одил Оқил ўғли (банк бошқаруви раисининг ўринбосари) зиммасига юкланади.
З.Алимов (1984 йил туғилган) меҳнат фаолияти давомида Ўзсаноатқурилишбанк, Капиталбанк, "Kapital sugurta" ҳамда "ANORBANK" тизимида, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Хусусан, 2020-2022 йилларда "ANORBANK" АЖ бошқаруви ўринбосари лавозимида фаолият юритган.