Фото: ANORBANK / Авазбек Топилов
Жорий йилнинг 16 март куни банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган яна бир банк - "HAYOT BANK" акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси этиб Алимов Зохид Закиржанович тайинланган. Бу ҳақда Давлат Статистика қўмитасининг корхона ва ташкилотлар тўғрисида маълумотлар реестрида қайд этилган.
Скриншот: stat.uz
Зохид Алимов 1984 йил туғилган, маълумоти - олий. 2005 йил Тошкент молия институтини "Бухгалтерия хисоби ва аудит" йўналиши бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида 2002-2006 йилларда Ўзсаноатқурилишбанк тизимида, 2006-2019 йилларда Капиталбанк тизимида, хусусан, бошқарув раиси маслаҳатчиси, амалиёт бўлими бошлиғи, Сергели филиали бошқарувчиси лавозимларида, шунингдек, 2019-2020 йиллар "Каpital Sug’urta" акциядорлик жамияти Бош директор ўринбосари лавозимида ишлаган. 2020 йил ноябрь ойидан 2022 йил июль ойига қадар "ANORBANK" АЖ бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Тасодифий хабарлар
Халқ банки бош офис ходимлари "Xalq25 Quiz" интеллектуал ўйинларида баҳслашдилар
Хорижий банклар Ўзбекистонда лицензия олмасдан туриб андеррайтинг фаолиятини амалга ошириши мумкин
Сурхондарёда фермер хўжалиги раҳбари 900 млн. сўм кредит маблағини ўзлаштирган
Учта банк вакиллари Президент ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши таркибидан ўрин олди
Агробанк Fresh филиалини ташкил қилмоқда