"Евроосиё банки" АЖ бошқаруви раиси ким эканлиги маълум бўлди

"Евроосиё банки" АЖ бошқаруви раиси ким эканлиги маълум бўлди

Фото: К.Абуевнинг Facebook саҳифаси

"Евроосиё банки" АЖ бошқаруви раиси этиб Канат Абеуов тайинланган. У банкнинг қимматли қоғозлар чиқариш бўйича қарорида ташкилот раҳбари сифатида кўрсатилган.

LinkedIn маълумотларига кўра, Канат Абеуов бундан олдин Қозоғистоннинг Евроосиё банкида Ғазначилик бўйича ижрочи директор ва мамлакатдаги яна бир банк - Delta Bank'да Ғазначилик департаменти раҳбари лавозимларида фаолият кўрсатган.

Аввалроқ, Марказий банк Қозоғистоннинг "Евросиё банки"га Ўзбекистонда банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берганди ва рўйхатга олганди.

"Евроосиё банки" АЖ (АО "Евразийский банк") - Қозоғистоннинг 29 йиллик ривожланиш тарихига эга ижтимоий аҳамиятга эга тижорат банки ҳисобланади. У активлари бўйича мамлакатнинг энг йирик банклари ўнталигига киради, чакана банк бозорида етакчи ўринни эгаллайди, корпоратив мижозлар ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун кенг кўламли хизматлар кўрсатади. Қозоғистон Республикаси ҳудудида банкнинг 19 та ҳудудий филиали ва 119 та касса бўлими мавжуд. Банк ERG (Eurasian Group, Евросиё молия компанияси) гуруҳи экотизимига (минерал ресурсларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасидаги дунёдаги энг йирик компаниялардан бири) киради.

×