Тижорат банкларида мавжуд бўш иш ўринлари — Bankers.uz материали

29.11.2022 12:03

5 218

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Бу сафарги банклардаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги материалимиз ҳам банкларнинг корпоратив веб-сайтларидаги ва бошқа расмий саҳифаларидаги маълумотлар, шунингдек, алоҳида рекрутерлик платформаларидаги маълумотлар асосида тайёрланди.

Bankers.uz нашри вақти-вақти билан Ўзбекистон банкларида мавжуд иш ўринлари тўғрисида маълумот бериб боради. Бу сафарги банклардаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги материалимиз ҳам банкларнинг корпоратив веб-сайтларидаги ва бошқа расмий саҳифаларидаги маълумотлар, шунингдек, алоҳида рекрутерлик платформаларидаги маълумотлар асосида тайёрланди.

Банкларнинг расмий сайти орқали эълон қилинган вакансиялар

Таҳлилларга кўра, аксарият банклар (ҳам давлат, ҳам хусусий банклар)да мунтазам анъанавий банк хизматларини кўрсатувчи ходимлар изланади. Айрим банкларда банк топ менежменти лавозимлари ҳам вакант ҳолда кўрсатилган. Масалан:

  • Агробанк (Бошқарув аъзоси — Юридик департамент директори), Пойтахтбанк (Бошқарув раиси биринчи ўринбосари), Мадад Инвест банк (2 та Бошқарув раиси ўринбосари) ларда Бошқарув аъзоси;
  • Халқ банки (Ички аудит, Молиявий ҳисоботлар ва назорат департаментлари директорлари, Банк карталари тизимини қўллаб-қувватлаш, Ғачначилик департаментлари директорлари ўринбосарлари), MKBANK (Операцион депатамент директори), Универсалбанк (Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаменти директори, Бош бухгултер ўринбосари), Мадад Инвест банк (Ички аудит хизмати департаменти директори, Банк таваккалчиликлари билан ишлаш махсус департаменти директори) ларда департамент раҳбарлари;
  • Халқ банки (Зарафшон, Мингбулоқ, Вобкент, Шаҳрихон филиаллари), Туронбанк (Юнусобод филиали Фаробий БХО), Капиталбанк (БХО), Универсалбанк (Тошкент шаҳар филиали Бобур БХМ, Фарғона филиали Қувасой БХМ, Миробод рақамли филиали, Чуст филиали), Ziraat Bank Uzbekistan (Фарғона офиси), TBC Bank (Урганч офиси, Нукус офиси) лар ҳудудий инфратузилма раҳбарлари лавозимлари учун муносиб топ ва ўрта бўғин раҳбар кадрларини изламоқда.

Айрим банкларнинг корпоратив сайтлари, шу жумладан сайтдаги вакансиялар бериб бориладиган саҳифанинг ҳам ўзбек ва рус тиллардаги версияларида ҳар хил маълумотлар келтирилган. Баъзи банкларда, катта эҳтимол билан аввал рус тилида ахборот тақдим қилиниб, уни шунчаки ўзбекчага ўгириб қўйилади ёки маълумот фақат рус тилида қолиб кетаверади.

Ўрганишларга кўра, 24 та банкнинг корпоратив сайтида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот мавжуд. Ҳозирда ушбу банклардаги бўш иш ўринлари сони қуйидагича:

Универсалбанк — 38 нафар;

Ипотека-банк — 19 нафар;

Халқ банки — 14 нафар;

TBC Bank — 11 нафар;

Агробанк — 10 нафар;

Мадад Инвест Банк — 9 нафар,

Инфинбанк — 8 нафар;

Ориент Финанс банк — 8 нафар;

Ўзмиллийбанк — 7 нафар;

ANORBANK — 7 нафар;

Uzum bank — 7 нафар;

Ziraat bank Uzbekistan — 6 нафар;

Пойтахт банк — 6 нафар;

Garant Bank — 6 нафар;

Капиталбанк — 5 нафар;

Қишлоқ қурилиш банк — 4 нафар;

Ўзсаноатқурилишбанк — 4 нафар;

Ипак Йўли банки — 2 нафар;

Давр-банк — 2 нафар;

Tenge Bank — 2 нафар;

MKBANK — 1 нафар;

Туронбанк — 1 нафар;

KDB Bank Uzbekistan — нафар;

Asia Alliance Bank — 1 нафар.

Асакабанк корпоратив сайтида 2022 йил 1 августдан ишга қабул қилиш вақтинча тўхтатилгани ёзилган бўлса, Ўзагроэкспортбанк, Трастбанк, Равнақ-банкларда айни вақтда бўш иш ўрни мавжуд эмаслиги кўрсатилган. Hamkorbankда иш ўрни кўрсатилмаган, бироқ резюме юбориш имконияти бор.

Рекрутерлик платформаларидаги вакансиялар

Рекрутерлик платформаларидан HeadHunter орқали ҳам тижорат банклари анча фаол тарзда ходим излайди. Ушбу платформада Қишлоқ қурилиш банк, Мадад Инвест банк, Ўзагроэкспортбанклар ўзларининг иш берувчи саҳифаларини юритишмайди. Шунингдек, 8 та банк — Асакабанк, Алоқабанк, Пойтахт банк, Asia Alliance Bank, Гарантбанк, Универсалбанк, Uzum Bank ҳамда Равнақ банкларнинг саҳифалари мавжуд бўлса-да, актив вакансиялари йўқ. Қолган банкларнинг HeadHunterда мавжуд иш ўринлари қуйидагича:

Агробанк — 31 та;

TBC Bank — 26 та;

Ўзмиллийбанк — 24 та;

Tenge Bank — 23 та;

Инфинбанк — 22 та;

Давр-банк — 19 та;

Ўзсаноатқурилишбанк — 16 та;

Капиталбанк — 16 та;

Халқ банки — 13 та;

Ипотека-банк — 11 та;

Ипак Йўли банки — 9 та;

Hamkorbank — 7 та;

MKBANK — 4 та;

KDB Bank Uzbekistan — 4 та;

ANORBANK — 4 та;

Ориент Финанс банк — 3 та;

Туронбанк — 2 та;

Ziraat Bank Uzbekistan — 2 та;

Трастбанк — 1 та;

Эрон Содерот банк — 1 та.

Бошқа платформалар орқали эълон қилинадиган вакансиялар

Айрим банклар фақатгина корпоратив сайтлар ёки рекрутерлар билан чекланмасдан малакали кадр қидиришнинг замонавийроқ йўлларига ўтган. Бир қатор банкларнинг ходимлар билан ишлаш (HR) бўлимларининг ўз ижтимоий тармоқ саҳифалари бор ва у ерда банкдаги вакансиялар тўғрисида муттасил ахборот бериб келинади.

Жумладан, Қишлоқ қурилиш банк, Ипак Йўли банк, ANORBANK, TBC Bank, MKBANK, Tenge Bank ва Алоқабанклар Телеграм канал орқали, InFinBank Фейсбукда Hr-Go Infinbank саҳифаси орқали, Ўзсаноатқурилишбанк эса бир йўла 3 та ижтимоий тармоқ - Телеграм, Фейсбук, Инстаграм саҳифалари орқали бўш иш ўринларини эълон қилиб боради.

Иш ўринларига жойлашиш учун талаблар ҳар бир лавозим ва ташкилот учун алоҳида мавжуд. Кўп учрайдиган талабларга эса тўлиқ ставкада ишлай олиш, банк соҳасида камида 3 йиллик тажриба, ўзбек ва рус тилида сўзлаша олиш, инглиз тилини ўрта даражада билиш, олий маълумотга эга бўлиш кабилар мисол бўла олади.

Банклар аста-секинлик билан мавжуд иш ўринларини эълон қилишда LinkedIn.com ижтимоий тармоғидан ҳам фойдаланмоқда. Масалан, қуйидаги банклар ушбу тармоқ орқали иш ўринлари ҳақида маълумот бериб бормоқда:

Теглар:

#вакансия#headhunter

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган