Фотоколлаж: Infinbank / Bankers.uz
2018 йил май ойидан "InFinBank" АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Бобур Бурханов 29 декабрдан ўз лавозимини тарк этди. Банк акциядорлари Б.Бурхановнинг ваколатларини муддатидан аввал тугатиш бўйича бир кун олдин — 28 декабрдаги умумий йиғилишда қарор қабул қилган. Шунингдек, банк расмий сайтида Бобур Бурхановнинг лавозимдан кетиши бўйича жойлаштирилган матнда, уни "янги лавозимга ўтиши" ҳақида ҳам айтилган. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорида Банк кенгаши таркибига Бурханов Бобир Нодирханович 2024 йил 3 январдан бошлаб уч йил муддатга сайланиши кўрсатилган.
Шунингдек, акциядорлар умумий йиғилишида “InFinBank” АЖ бошқарув раиcи вазифасини вақтинча бажариш 2024 йил 3 январдан бошлаб Нуманова Ольга Леонидовнага, унинг номзоди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишиб олингунига қадар, юклатилишига қарор қилинган. О.Нуманова номзоди Марказий банк билан келишиб олинганидан сўнг, “InFinBank” АЖ бошқарув раиcи этиб тайинлансин, дейилган қарорда.
Ольга Нуманова 1974 йил туғилган, 1996 йилда Тошкент молия институти бакалавриат босқичини "Молия ва кредит" йўналиши бўйича, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини магистратура босқичини "Банк иши" йўналишини тамомлаган. Банк соҳасидаги меҳнат фаолиятини 1996 йилда бошлаган. О.Нўманова 2018 йил июнь ойидан "InFinBank" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозида ишлаб келаётган эди.
Тасодифий хабарлар
Жорий йилнинг ўтган 8 ойида банк карталарига кирим қилинган пулларнинг 33 фоизи нақдлаштириб олинган.
“БРБ нафис аёллари” клубининг биринчи фасл ўқув дастури якунланди
Қандай қилиб ANORBANK ELMA ёрдамида Ўзбекистонда биринчи бўлиб тўлиқ рақамли банкка айланди?