Фото: Агробанк
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари ҳамкорлигида аҳоли ва банк мижозларининг молиявий саводхонлигини ошириш борасида кенг кўламли таълим лойиҳалари амалга оширилиб келинмоқда.
Бу каби ижтимоий тадбирларда айниқса, мамлакатимизнинг олис ҳудудларидаги аҳоли ва мактаблар ўқувчиларнинг қамраб олиниши янада аҳамиятли ҳисобланади.
"Агробанк" АТБ томонидан айни шу йўналишда олиб борилган ишлар Марказий банк томонидан муносиб баҳоланиб, банк молиявий саводхонлик лойиҳаларини амалга оширишда энг масъулиятли банк сифатида эътироф этилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил Агробанк томонидан аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган мультиплатформали "Pulli Gap" (Пулли гап) лойиҳаси ишга туширилган эди. Ушбу лойиҳа орқали банк Ўзбекистон аҳолисининг молия (шу жумладан, банк) хизматларидан фойдаланиши учун элементар ва зарурий билимларни осон ва тушунарли тилда бериб боришни йўлган қўйган.
Тасодифий хабарлар
Банк-молия соҳаси ходимлари март ойида неча кун дам олади?
Visa Ўзбекистондаги минтақавий офисига ишга таклиф этмоқда
UZCARD валюта банкоматлари январь ойи охиригача ишлай бошлайди