Фотоясама: Freepik / Bankers.uz
Агробанк аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган мультиплатформали "Pulli Gap" (пулли гап) лойиҳасини ишга туширди. Ушбу лойиҳа орқали банк Ўзбекистон аҳолисининг молия (шу жумладан, банк) хизматларидан фойдаланиши учун элементар ва зарурий билимларни осон ва тушунарли тилда бериб боришни режалаштирган.
Лойиҳа учун танланган номда "пулли" сўзининг қўлланиши ҳам бежизга эмаслиги айтилган. Хусусан, А.Мадвалиев таҳрири остида чиқарилган ўзбек тилининг изоҳли луғатида "пулли" сўзи - "пул эвазига олинадиган", "пул тўланадиган" деб таъриф берилган. Агробанк лойиҳа номи орқали унда асосан "молия ва пул" мавзуси ҳақида сўз боришини билдириш билан бир қаторда, иккинчи тарафдан "пул эвазига олинадиган маслаҳатларни бераётгани"га ишора қилаётган бўлиши мумкин.
Ҳозирда "Pulli Gap" лойиҳаси бир нечта ижтимоий тармоқлар - Telegram, Instagram, YouTube ва TikTok саҳифаларида юритилмоқда. Лойиҳа иштирокчиларининг маълум қилишича, лойиҳа доирасида молиявий саводхонлик бўйича бир нечта видеороликлар ва қизиқарли маълумотлар тайёрланади ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Марказий банк молиявий саводхонлик бўйича ахборот-таълим веб-сайти - finlit.uz'ни, кейинчалик унинг мобил иловасини ишга туширганди.
Тасодифий хабарлар
Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси ходими пора билан қўлга тушди
"Smart Bank" АЖ муассиси кимлиги расман маълум бўлди
Асакабанк бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди
Трастбанк иккинчи Ўзбекистон иқтисодий форумида бир қатор меморандум ва битимларни имзолади
Агробанк «2021 йилнинг энг зўр ребрендинги» совринини қўлга киритди