Марказий банк Бухоро вилоят бош бошқармаси бошлиғи қамоққа олингани айтилмоқда

19.12.2023 09:15

2 533

Марказий банкнинг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Bugun.uz хабар бермоқда.

Фото: Марказий банк

Марказий банкнинг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи Эркин Мансуровга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Bugun.uz хабар бермоқда. Хабарда айтилишича, Э.Мансуровга нисбатан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда мансаб сохтакорлиги моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Эркин Мухторов / Фото: Bankers.uz

Манбанинг қўшимча қилишича, Эркин Мансуров Жиноий гуруҳлар билан тил бириктириб, ноқонуний кредит ажратишга ёрдам берган ва жуда катта миқдорда – 20 миллион доллардан ортиқ пул маблағларини ўзлаштиришда иштирок этган.

Эсатиб ўтамиз, Э.Мансуров 2012 йилдан 2021 йилгача "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат банкининг Бухоро вилояти филиали бошқарувчиси лавозимида ишлаб келган. 2021 йилда Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Теглар:

#ипотека-банк#Марказий_банк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган