Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи тайинланди

23.12.2021 13:19

2 622

Хабар беришларича, Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Мансуров Эркин Мухторович тайинланган. Хабар Bankers.uz манбалари томонидан тасдиқланган.

Эркин Мухторов / Фото: Bankers.uz

Хабар беришларича, Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Мансуров Эркин Мухторович тайинланган. Хабар Bankers.uz манбалари томонидан тасдиқланган.

Э.Мансуров 2012 йилдан бери "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банкининг Бухоро вилояти филиали бошқарувчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эркин Мансуров 1979 йил Бухоро вилоятида туғилган. Меҳнат фаолиятини "Пахта банк" (ҳозирги Агробанк) Бухоро вилояти филиалидан бошлаган. Кейинчалик Марказий банк Бухоро вилоят бош бошқармасига ўтиб, турли лавозимларда фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Жамшид Шаропов куни кеча Шофиркон тумани ҳокими лавозимига тайинланган эди.

Теглар:

#марказий#бухоро#bankers#мансуров#мухторов

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган