Ўзсаноатқурилишбанк бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди

13.10.2023 06:46

990

Асакабанкда Чакана бизнес бўйича бошқарувчи директор лавозимида ишлаб келган Бекзод Олимжонович Тангматов "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фото: Асакабанк

"Асакабанк" АЖда Бошқарувчи директор (чакана бизнес бўйича) лавозимида ишлаб келаётган Бекзод Олимжонович Тангматов Ўзсаноатқурилишбанк бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Bankers.uz манбалари хабар бермоқда.

Бекзод Тангматов 1986 йил 4 майда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. 2008 йил Тошкент молия институтининг "Банк иши" факултетини тамомлаган.

Б.Тангматов 2008-2016 йиллар оралиғида Ўзмиллийбанкда турли лавозимларда, 2016-2017 йиллар Туронбанк Ташқи иқтисодий фаолият департаменти директори лавозимида, 2017-2019 шахсий бизнесда, 2019 йил март ойидан Асакабанк Бош офиси ижро аппарати бошлиғи, 2019-2023 йиллар Асакабанк Чакана бизнес департаменти директори ва 2023 йил июнь ойидан Асакабанк Бошқарувчи директори (чакана бизнес бўйича) лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил октябрь ойи бошида Ўзсаноатқурилишбанк бошқаруви раиси лавозимига Азиз Акбаржонов тайинланган эди.

Теглар:

#ўзсаноатқурилишбанк#Бекзод_Тангматов#тайинлов

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган