Азиз Акбаржонов Ўзсаноатқурилишбанк бошқаруви раиси этиб тайинланди

Азиз Акбаржонов Ўзсаноатқурилишбанк бошқаруви раиси этиб тайинланди

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

2020 йил май ойидан "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Азиз Акбаржон ўғли Акбаржонов ушбу банк бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда банк расмий телеграм каналида хабар берилди.

Азиз Акбаржонов 1985 йил 11 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бакалавриат босқичини, 2010 йил мазкур олий ўқув юртининг магистратура бўлимини "Менежмент" мутахассислиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Тошкент вилоят бўлими Корпоратив мижозлар билан ишлаш бўлими 2-тоифали мутахассиси лавозимидан бошлаган. "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБдаги меҳнат фаолиятини 2018 йилда Лойиҳа бошқаруви ва ижро назорати департаменти директори сифатида бошлаган. 2019 йилнинг ноябрь ойидан «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Кредит директори, 2020 йилнинг январь ойидан бошлаб эса Кредит бош директори лавозимига тайинланган.

2020 йилнинг май ойидан 2023 йилнинг октябрига қадар Акбаржонов Азиз Акбаржон ўғли "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ, Ўзсаноатқурилишбанк бошқаруви раиси лавозимида ишлаган Сахи Аннакличев "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ бошқаруви раиси этиб тайинлангани ҳақида хабар бергандик.

×