Фото: AVO bank
Марказий банк “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, банк устав капиталининг энг кам миқдори 2023 йил 1 сентябрдан эътиборан 200 млрд сўмни ташкил этилиши кераклиги белгиланган бўлса-да, устав капиталининг минимал миқдорини шакллантирмаган "AVO Bank" АЖ (собиқ Ўзагроэкспортбанк)га нисбатан чора кўрганини маълум қилди.
Қайд этилишича, бугунги кун ҳолатига “AVO bank” АЖнинг устав капитали 105 млрд сўмни ташкил этган ҳолда банк устав капитали миқдори қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилмаган.
Шунга мувофиқ, банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳамда Банк назорати қўмитаси қарорига асосан банкка нисбатан кредитлаш ва бошқа харажатларни молиялаштириш ҳамда депозит операцияларини амалга ошириш тақиқланди, дейилади Марказий банк хабарида.
Аввалроқ, 2023 йил 1 сентябрь ҳолатига устав капиталининг белгиланган минимал миқдори - 200 млрд сўмни шакллантирмаган банклар сони 6 тани ташкил қилганлиги ҳамда улар қаторида "AVO bank" ҳам борлиги ҳақида хабар бергандик.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон банкларининг 2023 йилги молиявий натижалари - солиштирма инфографика
Эртага Тошкент шаҳрида Халқаро банк-молия форуми бошланади
Россиялик мутахассис Капиталбанк бошқаруви раиси этиб тайинланди