UZCARD таъсисчилари таркибида ўзгариш рўй берди

UZCARD таъсисчилари таркибида ўзгариш рўй берди

Фото: Bankers.uz

"Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази" МЧЖ (UZCARD) таъсисчилари таркибида ўзгариш содир бўлган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосланиб Bankers.uz мухбири хабар берди.

Маълум бўлишича, МЧЖнинг аввалги таъсисчилари бўлган 4 та жисмоний шахсдан учтаси - Тимур Махмуджанович Азадов (25 фоиз), Обид Алимжанович Агзамходжаев (25 фоиз) ҳамда Мансур Пўлатович Усманов (25 фоиз)ларнинг жами 75 фоизлик улуши "IMC-CAPITAL" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонага ўтган. Компаниянинг аввалги таъсисчиларидан фақатгина Камрон Анварович Акбаровга тегишли 25 фоизлик улуш сақланиб қолган.

Скриншот: stat.uz

Очиқ маълумотларга кўра, UZCARD'нинг янги йирик таъсисчиси "IMC-CAPITAL" МЧЖ ҚК 2022 йил 31 августда очилган бўлиб, корхона Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида рўйхатдан ўтган. МЧЖнинг устав капитали 212 млрд 750 млрд сўмни ташкил қилади. Жамият таъсисчиси сифатида Бирлашган Араб амирликларида рўйхатдан ўтган "Berill Holding Company Limited" кўрсатилган.

Скриншот: stat.uz

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида Давлат активларини бошқариш агентлиги UZCARD'нинг 75 фоиз улушига эгалик қилувчи 5 та банк - "Ўзмиллийбанк" (51 фоиз), "Ўзсаноатқурилишбанк" (6 фоиз), "Асака банк" (6 фоиз), "Ипотека-банк" (6 фоиз) ва "Алоқабанк" (6 фоиз)лардан тегишли улушлар олиниб, 3 та жисмоний шахсга 25 фоиздан (тенг равишда) ўтказилганини маълум қилганди.

Теглар:
×