Moody's бир нечта Ўзбекистон банкларининг кредит рейтингларини қайта кўриб чиқди

Moody's бир нечта Ўзбекистон банкларининг кредит рейтингларини қайта кўриб чиқди

Фото: Moody's

Moody's халқаро рейтинг агентлиги 28 август куни Агробанк, Алоқабанк, Асакабанк, Ўзмиллийбанк ҳамда Қишлоқ қурилиш банкнинг мустақил кредит рейтингини қайта кўриб чиқди ва баҳолади.

Агентлик Асакабанкнинг узоқ муддатли банк депозитлари рейтингини "B1"дан "Ba3"га кўтарди ва ушбу кўрсаткич бўйича прогнозини ижобийдан барқарорга ўзгартирди. Банкнинг базавий кредит даражасини (Baseline Credit Assessment, BCA) "b3"дан "b2"га тузатилди.

Ўзмиллийбанк BCA ва тузатилган BCA кўрсаткичлари "b2"дан "b1"га кўтарилди ва узоқ муддатли банк депозитлари рейтинги барқарор прогноз билан "Ba3" даражада тасдиқланди.

Moody's "Қишлоқ қурилиш банк"нинг BCA ва тузатилган BCA кўрсаткичларини "b2"дан "b3"га, узоқ муддатли Контрагент риски рейтингини (CRR) "Ba3"дан "B1"га ва узоқ муддатли Контрагент риск (CR) даражасини "Ba3" (cr)дан "B1" (cr)га туширди. Банкнинг узоқ муддатли депозитлар рейтингини "B1" даражасида барқарордан салбийга туширилган прогноз билан тасдиқлади.

Шу билан бирга рейтинг агентлиги Алоқабанкнинг узоқ муддатли банк депозитлари рейтингини "B1" даражада тасдиқлади. Бу бўйича прогнозини ижобийдан барқарорга ўзгартирди. BCA ва тузатилган BCAни "b2" даражасида тасдиқлади.

Moody's, шунингдек, Агробанкнинг BCA ва тузатилган BCA кўрсаткичларини "b2", узоқ муддатли банк депозитлари рейтингини барқарор прогнози билан "Ba3" даражада тасдиқлади.

Агентлик ҳисоботида Қишлоқ қурилиш банкнинг кредит рейтингларининг туширилиши активларнинг юқори ўсиши, капитал заҳираларининг камайиши ва юқори қарз олиш харажатлари натижасида юзага келган рентабелликнинг пасайиши шароитида кредит портфели сифатининг давом этаётган ёмонлашувини сабаб қилиб кўрсатган. Қайд этилишича, ҚҚБ активлари сифати 2021-2022 йилларда Россия-Украина урушидаги пандемия, блокировкалар ва таъминот занжири узилишлари туфайли сезиларли даражада ёмонлашган, муаммоли кредитлар улуши 2022 йил охирига келиб ялпи кредитларнинг 16,9 % гача кўтарилган. Бунда, муаммоли кредитларнинг қарийб 84 фоизи корпоратив мижозларнинг кредит портфелида жамланган. Шунингдек, агентлик банкнинг активлари фаол ўсиш фонида капиталининг етарлилиги бўйича янада босимлар бўлишини прогноз қилган.

Бундан ташқари, агентлик Қишлоқ қурилиш банкнинг молиявий ҳолати ва операцион харажатлари борасида ҳам ўз хавотирларини баён қилган ҳамда ликвидлиги заифлигига урғу берган. Ҳисоботда ҚҚБнинг давлат томонидан кучли қўллаб-қувватланиши гарчи банкнинг индивидуал кредит омиллари ёмонлашишига қарамасдан таъминланади, деб ҳисоблаган.

Moody's ўз ҳисоботида "Агробанк", "Алоқабанк", "Асакабанк" ва "Ўзмиллийбанк"нинг узоқ муддатли депозит рейтинглари бўйича "барқарор" прогноз "салбий"га ўзгартирилиши ушбу банкларнинг молиявий кўрсаткичлари, хусусан, активлар сифати, капиталлашуви ва рентабеллигининг ёмонлашуви белгилари мавжуд бўлганда юз беришини таъкидлаган. Ҳисоботла айтилишича, агентлик ҚҚБнинг BCA узоқ муддатли депозит рейтингларини, магарким банкнинг молиявий кўрсаткичлари, яъни активлар сифати, капиталлашуви ва ликвидлиги янада ёмонлашса, пасайтириши мумкин. Шу билан бирга, агар Ўзбекистон ҳукумати юқоридаги банкларни қўллаб-қувватлашни тўхтатса, уларнинг рейтинги пасайтирилади (бироқ бу эҳтимолдан йироқ) деб айтган агентлик экпертлари.

Эслатиб ўтамиз, 18 август куни Қишлоқ қурилиш банк Бизнесни ривожлантириш банкига ўзгартирилиши маълум бўлган эди.

×