Фото: ОФБ
"Ориент Финанс банк" хусусий акциядорлик тижорат банки 364,68 млрд (364 675 663 750.00) сўмлик оддий акцияларни чиқармоқда. Бу ҳақда банк томонидан Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинган. Акциялар ёпиқ обуна йўли билан жойлаштирилади.
Битта оддий акциянинг номинал қиймати 1250 сўм, умумий миқдори эса 291 740 531 дона.
Акциялар 2023 йил 24 июл ҳолатига шакллантирилган банк акциядорлари ўртасида қуйидагича жойлаштирилади:
1. «TECHEXPERTMASH» МЧЖ - 32 448 434 дона (қўшимча чиқарилаётган акцияларнинг 11,12%);
2. «METRAFOR» МЧЖ - 10 824 652 дона (3,71%);
3. Polatov Saken Djetibayevich - 166 762 935 дона (57,16%);
4. Axmedjanova Sitora Baxadirovna - 81 704 510 дона (28,01%).
Қўшимача акциялар чиқарилиши билан банк устав капитали ҳозирги 1,11 трлн (1 105 807 788 750) сўмдан 1,47 трлн (1 470 483 452 500) сўмга етказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 12 июнь куни бўлиб ўтган банк акциядорлари умумий йиғилишида банк устав капитали 1,5 трлн сўмга етказишга қарор қилинган эди.
Тасодифий хабарлар
Депутат Расул Кушербаев "Ўзмиллийбанк"да раҳбар қабулига кира олмаганлиги ҳақида ёзди
Ўзсаноатқурилишбанк филиаллараро операцияларни ягона МФОга ўтказди
Тошкентда имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилиш ҳолати аниқланди
Беҳзод Ҳамраев: Ҳам инфляция ошиши, ҳам иқтисодиёт ўсиши параллел давом этса бундан ҳеч қандай фойда бўлмайди
Ўзбекистонда ипотека қимматли қоғозлари эмиссия қилинади. Бу нимани англатади?