2023 йил март ойида қабул қилинган Президент Қарори (ПҚ–83-сон) билан Стратегик ислоҳотлар агентлигига берилган 31 та йирик давлат корхоналари, шу жумладан 9 та тижорат банкининг UzAssets инвестиция компаниясидаги давлат улушлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қайтарилади. 2023 йил 18 августда қабул қилинган "Давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банкларини ислоҳ қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-283 сонли президент қарорида маълум қилинди.
Бундан ташқари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг юқоридаги тижорат банклари ва давлат корхоналаридаги улуши бўйича ваколатларини амалга ошириш функцияси ишончнома орқали чекланмаган муддатга Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилади.
Қарорга кўра, Агробанк (46,3%), Асакабанк (88,2%), Ўзсаноанқурилишбанк (82,1%), Халқ банки (78,5%), Туронбанк (90,1%), Қишлоқ қурилиш банки (23,9%), Алоқабанк (54,5%), Ўзмиллийбанк (59,3%) ҳамда Микрокредитбанк (28,2%) лардаги давлат улуши Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилади.
Ушбу тижорат банкларини ислоҳ қилиш ваколатлари ва вазифалари Вазирлик зиммасига юклатилади.
Бунда ташкилотларнинг устав капиталидаги Жамғармага тегишли акция пакетлари (улушлари) бўйича дивидендлар ҳамда ушбу акция пакетлари сотилишидаг тушадиган маблағлар Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказилади.
Тасодифий хабарлар
Tenge Bank Бухорода янги офисини очди
Муаммоли имтиёзли кредитлар солиқ тўловчилар ҳисобидан сўндирилиши муҳокама қилинмоқда
Агробанк томонидан ташкил этилган UDEA олийгоҳи Буюк Британиянинг Ковентри университети ҳамкорига айланди
MKBANK Бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди
Марказий банк талабалар учун махсус стипендия танловини эълон қилади