Давлат улуши мавжуд корхоналар, шу жумладан 9 та банкнинг операцион самарадорлиги оширилади - Президент қарори

Давлат улуши мавжуд корхоналар, шу жумладан 9 та банкнинг операцион самарадорлиги оширилади - Президент қарори

Фотокесма: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–83-сон, 01.03.2023 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда "ЎзА" хабар бермоқда.

Қарорга кўра, 2023–2025 йилларда ислоҳ қилинадиган ва операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар (31 та) рўйхати тасдиқланди. Рўйхатда 9 та давлат банклари ҳам киритилган.

Фотоскрин: davletovuz

Мазкур корхоналар устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) “UzAssets” инвестиция компанияси бошқарувига берилиши белгиланган.

“UzAssets” инвестиция компаниясига, жумладан, қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

  • иқтисодиёт учун муҳим аҳамиятга эга йирик корхоналарни ислоҳ қилиш, шу жумладан экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини жорий этиш ҳамда хусусий секторни жалб қилиш;
  • корхоналарнинг рентабеллиги ва операцион самарадорлигини ошириш, молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнес-жараёнларни оптималлаштириш;
  • бошқарувга берилган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва барқарор ривожланишини таъминлаш;

Қарорга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги, тегишли вазирлик ва идораларнинг ўзларига тегишли акция пакетлари (улушлари) Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилади. 2023 йил 1 июлгача “UzAssets” инвестиция компанияси томонидан унга бошқарувга берилган корхоналарнинг бизнес-режалари қайта кўриб чиқилади.

×