Жорий йил 4 август куни Тошкент фонд биржасида бўлиб ўтган битим натижасида Искандар Бахтинурович Турсуновнинг "Равнақ банк" акциядорлик жамиятидаги улуши 19,90 фоиздан 72,05 фоизгача етди. И.Турсунов 52 млрд 153 млн сўмга сотиб олган банкнинг 52,15 фоиз акциялари улуши шу кунга қадар Файзиев Сарвар Зафаровичга тегишли бўлган. Битимдан сўнг, С.Файзиев банк акцияларига эгалик қилмайди.
Банк соҳаси мутахассиси бўлган Искандар Турсунов (1979 йил туғилган) 2012 йилдан бери "Равнақ банк" АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келмоқда. "Иқтисодиёт" йўналиши бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга.
Искандар Турсунов / Фото: Равнақ банк
Эслатиб ўтамиз, Сарвар Файзиев 2021 йил январь ойида "Равнақ банк" АЖ акцияларининг 52,15 фоизига эгалик қила бошлаган эди.
Тасодифий хабарлар
Трастбанк бош соврини “Chevrolet Tracker” автомобили бўлган акция эълон қилди
"Қишлоқ Қурилиш Банк" раҳбари блогерлар билан мулоқот қилди
Ўз ҳудудида Россия банклари филиалларини очишга рухсат берган мамлакатларга санкция қўлланилиши мумкин