Фото: ravnaqbank.uz
"Равнақ-банк" хусусий акциядорлик тижорат банки акцияларининг назорат пакети (жами чиқарилган оддий акцияларининг 50 фоиздан кўпроқ қисми - таҳр.) битта жисмоний шахс қўлида тўпланди.
"Тошкент" республика фонд биржаси маълумотларига кўра, 30 ноябрь куни биржадан ташқари савдода Сарвар Файзиев банкнинг 19 062 093 дона оддий акциясини сотиб олди. Бу молия муассаса устав капиталининг 19,06 фоиз улушини ташкил қилади.
Ушбу битим натижасида С.Файзиевнинг Равнақ-банк акцияларидаги улуши 52,1 миллион дона оддий акцияга ёки 52,14 фоизга етди.
"Равнақ-банк" ХАТБ Кузатув кенагши аъзоси бўлган Файзиев Сарвар Зафарович "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси раиси Зафар Омоновнинг ўғли ҳисобланади.
Мавзуга доир: Капиталбанк акциядорлар таркиби ўзгарди
Мавзуга доир: Даврбанк устав капиталида жисмоний шахснинг улуши қарийб 50 фоизга етди
Тасодифий хабарлар
Учта банк вакиллари Президент ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши таркибидан ўрин олди
Одилбек Исаков банкларни хусусийлаштириш нега кечикаётганини изоҳлади
Марказий банкнинг Самарқанд ва Сурхондарё вилоят бош бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди