Капиталбанк 2022 йилги соф фойдани тақсимлади

Капиталбанк 2022 йилги соф фойдани тақсимлади

26 июнь куни "Капиталбанк" АТБ акциядорларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Банк акциядорлари кун тартибидаги 11 та масала юзасидан қарор қабул қилди.

Йиғилишда банкнинг 2022 йилда олган соф фойдасини (1 079,91 млрд сўм) қуйидагича тақсимлаш кўрсатилган:

  • 894,58 млрд сўм — Умумий мақсадли жамғармага захира сифатида шакллантиришга;
  • 185,33 млрд сўм — белгиланган тартибда тақсимлашга.

Шунингдек, Кузатув кенгаши учун мукофот пули иловадаги ҳисоб-китобларга асосан, банкнинг жорий харажатлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда амалга оширилиши белгиланган:

  • Абдусамадов Махсуд Абдувалиевич — 1,52 млрд сўм;
  • Абдусамадов Равшан Абдувалиевич — 1,29 млрд сўм;
  • Губайдулин Алексей Фаритович — 1,29 млрд сўм;
  • Личенко Алексей Вячеславович — 998,2 млн сўм;
  • Маевский Кирилл Леонидович — 998,2 млн сўм;
  • Еникеева Екатерина Александровна — 998,2 млн сўм;

Акциядорлар умумий йиғилишида, шунингдек, "Ernst and Young" аудиторлик компаниясининг 2022 йилги хулосасини тасдиқлаган ҳамда айни аудитор билан 2023 йил учун максимал суммаси $295 минг бўлган шартнома имзолашни тасдиқланган.

Банкнинг чораклик соф фойдасининг 3 фоизи миқдорида хайрия, беғараз ва хомийлик ёрдами берилиши тасдиқланган.

Шунингдек, Капиталбанкнинг Кузатув кенгаши янги таркиби 3 йил муддатга (2026 йил 26 июнгача) қуйидагича сайланган:

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил якунларига кўра Капиталбанк соф фойдасини 2021 йилга нисбатан 3 баробарга оширган бўлиб, банк йил давомида 1 трлн сўмдан кўп соф фойда олган ягона нодавлат банки бўлган эди

×