Фотокесма: Асакабанк
"APEX BANK" АЖ Кузатув кенгашининг тегишли қарорига кўра, Бобохон Рустамович Абдуллаев "APEX BANK" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Ягона корпоратив ахборот порталида маълум қилинишича, банк Кузатув кенгаши Б.Абдуллаевни банк бошқаруви аъзолигига тайинлаш бўйича қарорни 2023 йил 11 майда қабул қилган. Қайд этилишича, амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига асосан, Б.Абдуллаевга биринчи имзо ҳуқуқи унинг номзоди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилгандан сўнг тақдим этилади.
Б.Абдуллаев 1981 йил туғилган. 2002 йил Ўзбекистон Миллий университетини, 2006 йил Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини, 2017 йил Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2002 йил Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармасида бошлаган. 2005 йил бир муддат "Бизнес банк"да ишлаган. 2005 йил июнь ойидан бошлаб 2023 йил апрель ойига қадар Асакабанк тизимида турли лавозимларда, шу жумладан, раҳбарлик лавозимларида, хусусан, 2019 йил февраль ойидан "Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "APEX BANK" АЖ бошқаруви раиси этиб Баҳром Нўъмонов тайинланганлиги ҳақида хабар берилганди.
Тасодифий хабарлар
Ўзсаноатқурилишбанк халқаро тажрибага эга бўлган кадрларни раҳбарлик лавозимларига таклиф қилмоқда
2021 йил 1-ярим йиллигида банкларнинг ипотека кредитлари ажратиш бўйича фаоллиги қандай бўлди?
Президент банк тизимидаги трансформация жараёнларини муҳокама қилди