Марказий банк синов тариқасида 2023 йилнинг 1 июнь санасидан эътиборан синов тариқасида “Uzpaynet” МЧЖ (paynet.uz) кассалари орқали банк карталаридаги пулларни нақдлаштиришга рухсат берди. Бу ҳақда Марказий банк расмий телеграм каналида тегиши маълумот эълон қилинди.
Қайд этилишича, “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 26- ва 27-бандларига кўра, “Тартибга солиш қумдони” рўйхатига қуйидаги маълумотлар киритилган:
"Тартибга солиш қумдони" иштирокчиси: “UZPAYNET” МЧЖ (веб-сайти paynet.uz);
синовдан ўтказиладиган молиявий хизматнинг қисқача тавсифи: “UZPAYNET” МЧЖнинг тўлов агентлик тармоғи орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул бериш;
“UZPAYNET” МЧЖ кассалари орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул беришнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланган сана: 2023 йил 12 май;
синовдан ўтказиш бошланадиган сана: 2023 йил 1 июнь;
синовдан ўтказишни тугатиш санаси: 2023 йил 1 декабрь.
Марказий банк синовдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча эълон қилинишини билдирган.
Аввалроқ Korzinka.uz тармоғи кассаларида карталардаги пулларни нақдлаштириш имкони яратилиши ҳақида хабар берган эдик.
Тасодифий хабарлар
Россиянинг Сбербанки Ўзбекистонда товар белгиларини рўйхатдан ўтказмоқда
Қайтадан хусусийлаштирилиш, янги Бошқарув раиси ва янги мобил илова — "Asia Alliance Bank"да 2021 йил якунлари
Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувдаги нутқида янграган банклар ва кредитлашга доир асосий лаҳзалар
Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида банк тизимига оид нималар кўзда тутилган?
Тошкентда қарийб 5 минг евролик сохта тангалар муомалага киритилгани аниқланди