Фото: Korzinka.uz
Марказий банк синов тариқасида 2023 йилнинг 1 май санасидан эътиборан синов тариқасида “Anglesey Food” МЧЖ ХК - Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи терминаллари орқали банк карталаридаги пулларни нақдлаштиришга рухсат берди. Бу ҳақда Марказий банк расмий телеграм каналида тегиши маълумот эълон қилинди.
Қайд этилишича, “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 26- ва 27-бандларига кўра, “Тартибга солиш қумдони” рўйхатига қуйидаги маълумотлар киритилган:
- "Тартибга солиш қумдони" иштирокчиси: “Anglesey Food” МЧЖ ХК (веб-сайти korzinka.uz);
- синовдан ўтказиладиган молиявий хизматнинг қисқача тавсифи: “Anglesey Food” МЧЖ ХК кассалари орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул бериш;
- “Anglesey Food” МЧЖ ХК кассалари орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул беришнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланган сана: 2023 йил 28 апрель;
- синовдан ўтказиш бошланадиган сана: 2023 йил 1 май;
- синовдан ўтказишни тугатиш санаси: 2023 йил 1 ноябрь.
Марказий банк синовдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча эълон қилинишини билдирган.
Тасодифий хабарлар
Халқ банкида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунга оид ўқув-семинар ташкил этилди
Бизнесни ривожлантириш банки Жаҳон банки билан ҳамкорликда тадбиркорларга грантлар ажратади
Банк ходимлари Қурбон Ҳайити муносабати билан неча кун дам олишади