Фото: Facebook / Авазбек Топилов
Жорий йил 5 май куни банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган "YANGI BANK" акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси этиб Светлана Зехеновна Хе тайинланган. Бу ҳақда Статистика қўмитасининг корхона ва ташкилотлар тўғрисидаги ахборотларида маълумот киритилган.
Светлана Хе 1980 йил туғилган. 2001 йил Тошкент молия институтини бакалавр, 2004 йил магистр босқичларини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкида бошлаган. 2004-2012 йилларда Капиталбанк тизимида турли лавозимларда, 2012-2022 йилларда ЧАКБ "Равнақ банк" бош бухгалтери, 2022 йил июнь ойидан банк бошқаруви раиси маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
Светлана Хе Сертификатланган бухгалтерлар халқаро уюшмаси (АССА)нинг халқаро молиявий ҳисоботлар бўйича дипломи - DipIFR соҳиби ҳисобланади.
Тасодифий хабарлар
Халқ банкида тижорат кредитларини бериш вақтинча тўхтатилади
Гарант банкнинг Амалиёт бошқармаси манзили вақтинчалик ўзгармоқда
ANORBANK омонатлар мавзусида онлайн маслаҳат берувчи телеграм-ботни ишга туширди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари $174 млнга кўпайди
Қишлоқ қурилиш банк ва Микрокредитбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиш саналари маълум бўлди