“YANGI BANK” АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди

“YANGI BANK” АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди

"Yangi-Group" МЧЖга тегишли бўлган "Yangi bank" савдо белгиси

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Тошкент шаҳрида “YANGI BANK” акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Очиқ маълумотларга қараганда, худди шу номдаги савдо белгиси "Yangi-Group" МЧЖ томонидан рўйхатдан ўтказилган. Савдо белгиси учун эгалик ҳуқуқи 2031 йил 15 ноябргача амал қилади.

"Yangi-Group" МЧЖ 2020 йил 19 июнда ташкил қилинган. Компания Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, 99А-уй манзилида жойлашган.

Корхона Сингапурдан рўйхатдан ўтган "Yangi Holding Pte. Ltd" нинг 100 фоиз таъсисчилигида ташкил этилган. Раҳбари 2020 йил август ойига қадар Ўзагроэкспортбанкнинг Бошқарув раиси ўринбосари сифатида ишлаган Одил Амеркулов ҳисобланади.

Очиқ маълумотларга кўра, "Yangi-Group" МЧЖга аффилланган "Yangi Finance mikromoliya tashkiloti" МЧЖ, "Yangi Payment" МЧЖлар ҳам давлат рўйхатидан ўтказилган. Шунингдек, Одил Амеркуловнинг 100 фоиз таъсисчилигида "Yangi Crypto" МЧЖ ҳам ташкил қилинган. "Yangi Finance mikromoliya tashkiloti" МЧЖ 2022 йил июнь ойида Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилган ва ҳисоб рўйхатидан ўтказилган.

×