Президент Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи доирасида 2 май куни Берлин шаҳрида Ўзбекистон ва Германия ишбилармонлари бизнес форуми бўлиб ўтди. Форумда тўқимачилик, тоғ-кон, кимё ва автомобиль саноати, логистика ва коммуникация, энергетика, қурилиш соҳаларидаги етакчи немис ва ўзбек компаниялари ҳамда банк-молия муассасалари раҳбарлари иштирок этди.
Форумда қатнашган "Асакабанк" АЖ Landesbank Baden-Württemberg (LBBW) банки ва KfW IPEX-Bank GmbH немис банклари билан 50 млн евролик ҳамкорлик шартномасини имзолади. Ушбу маблағлар турли соҳаларда, жумладан, фармацевтика ва яшил энергияда истиқболли лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Landesbank Baden-Württemberg (LBBW) билан умумий қиймати 25 млн евро бўлган шартнома "Асакабанк" АЖга фармацевтика саноатидаги лойиҳаларни, жумладан, Германия ва Европанинг бошқа давлатларидан технологик асбоб-ускуналар, хомашё ва материаллар етказиб беришни молиялаштириш имкониятини беради. Бундай лойиҳалардан кўзланган мақсад Ўзбекистонда тиббиёт ва тиббиёт буюмларини импорт ўрнини босиш, янги иш ўринлари яратишдан иборат. Ушбу ҳамкорлик Асакабанк ва LBBW ўртасидаги 10 йилдан буён давом этиб келаётган ва турли молиялаштириш турларини ўз ичига олган самарали ҳамкорликни давом эттирмоқда.
KfW IPEX-Bank GmbH билан келишув, шунингдек, фармацевтика ва яшил энергияни ўз ичига олган кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун 25 млн евро миқдоридаги кредит линиясини тақдим этади. Ушбу маблағлар Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш, хусусан фармацевтика ва яшил энергетика лойиҳаларини молиялаштириш учун йўналтирилади.
Асакабанк 2019 йилдан бери KfW IPEX-Bank GmbH банкидан 100 млн евро кредит линияси жалб қилди.
Эслатиб ўтамиз, 18 апрель куни президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда Асакабанк қошида фармацевтика маркази ташкил этилиши маълум бўлган эди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда UnionPay-HUMO кобейджинг карталари ишга туширилади
Азия-Инвест Банк пул ўтказмалари тизими бўйича акция эълон қилди
Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармасига бошлиқ тайинланди