Асакабанк қошида фармацевтика маркази ташкил этилади

19.04.2023 06:29

1 554

Президент Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни сув хўжалигида ва фармацевтика саноатида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда келгуси вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Фото-скриншот: Ўзбекистон 24

Президент Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни сув хўжалигида ва фармацевтика саноатида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда келгуси вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Давлат раҳбари тадбиркорларга кредит юкини енгиллаштириш зарурлигини таъкидлади. Шунинг учун "Асакабанк" АЖ лойиҳаларнинг 25 фоизгача қисмига ўз улуши билан кириб, инвестор сифатида иштирок этиши белгиланди.

Маҳаллийлаштиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш ва айланма маблағ билан таъминлашга 300 млн доллар узоқ муддатли кредит ресурслари жалб қилинади. Банк ҳузурида фармацевтика лойиҳалари маркази очилиб, тадбиркорларга ёрдам кўрсатади.

Кам қувватда ишлаётган корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун 18 ойгача муддатда 1 миллион долларгача “револьвер” кредит, экспортчиларга тушум суғуртасини гаровга олган ҳолда 2 миллион долларгача кредит берилади.

"Фармацевтика соҳасидаги корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун хорижий кредит линиялари жалб қилиш бўйича топшириқлар берилди. Бугунги кунда Германия ва Хитой банклари билан музокаралар бошланган", дейди Асакабанк Бошқарув раиси Қудратилла Тўлаганов.

Теглар:

#асакабанк#лойиҳа_офиси

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган