Суд sof.uz интернет-нашридан ANORBANK фойдасига 3,7 млрд ундириш бўйича қарор чиқарди

Суд sof.uz интернет-нашридан ANORBANK фойдасига 3,7 млрд ундириш бўйича қарор чиқарди

Фото: Авазбек Топилов / Bankers.uz

Тошкент туманлараро иқтисодий судида оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтган "Sof.uz" веб-сайти (“Komil Unsur” МЧЖ) томонидан “Anor Bank” АЖ ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатилганлиги натижасида банкка етказилган зарарни веб-сайт муассиси “Komil Unsur” МЧЖ ҳисобидан ундириш тўғрисидаги даъво билан боғлиқ иқтисодий иш бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда банк расмий телеграм каналида маълум қилинди.

Суд якунлари бўйича “Komil Unsur” МЧЖ ҳисобидан “Anor Bank” АЖ фойдасига инфоҳужум оқибатида банкка келтирилган 3,7 миллиард сўм миқдорида ҳақиқий зарар суммасини ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Банкнинг расмий муносабатида ОАВлар, журналистлар ҳамжамияти ва блогерлар билан профессионал, ўзаро манфаатли ва очиқ муносабатларга содиқлигини таъкидлаган ҳамда улар билан доимо мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини сақлашга ҳаракат қилишини айтган.

Шунингдек, банк бундан кейин ҳам республикамиз ахборот маконида ўз брендини қўллаб-қувватлаш ва турли ахборот хуружларидан ҳимояланишга эътиборини қаратишини маълум қилган ҳамда ушбу вазиятга бефарқ бўлмаган ва бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, ANORBANK ўтган йил охирида sof.uz сайти устидан судга мурожаат қилиб, умумий 15 млрд. сўм миқдорида банк фойдасига ундириб бериш ҳамда раддия беришни сўраган, бунда 10 млрд. сўм банкнинг бой берилган фойдаси, 5 млрд. сўм эса ишчанлик обрўсига путур етказилгани учун сўралаётгани айтилганди.

Теглар:
×