Ўзагроэкспортбанк бошқарув раиси лавозимига россиялик мутахассис тайинланди

09.02.2023 05:01

1 649

Timer  png5 дақиқада ўқилади
"Ўзагроэкспортбанк " акциядорлик тижорат банки кузатув кенгашининг жорий йил 27 январдаги йиғилиши қарорига кўра, россиялик мутахассис Артём Анатольевич Попов банк бошқаруви раиси, бошқарув аъзоси этиб тайинланди.

Фото: LinkedIn / Авазбек Топилов

\"Ўзагроэкспортбанк\" акциядорлик тижорат банки кузатув кенгашининг жорий йил 27 январдаги йиғилиши қарорига кўра, россиялик мутахассис Артём Анатольевич Попов банк бошқаруви раиси, бошқарув аъзоси этиб тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинган.

Йиғилиш баённомасида қайд этилишича, банк бошқаруви таркибига ўзгартириш киритиш бўйича жорий йил 25 январда банкнинг ягона акциядори - \"SUPPORT LEVEL\" МЧЖ томонидан хат берилган бўлиб, ушбу хатда шунингдек банк бошқаруви раиси Наврўзжон Алимов билан меҳнат шартномаси муддатидан олдин - жорий йил 9 февралдан ҳамда банк бошқаруви раиси ўринбосари Азиз Валиев билан меҳнат шартномаси муддатидан олдин -жорий йил 6 февралдан бекор қилиниши маълум қилинган.

Наврўзжон Алимов (чапда) ва Азиз Валиев (ўнгда)

Фото: uaeb.uz

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил аввалида Давактив томонидан Ўзагроэкспортбанк сотилганлиги ҳақида эълон қилинган хабарда Артём Попов Россиянинг \"Совкомбанк\" ОАЖида Бошқарув раиси маслаҳатчиси лавозимида эканлиги кўрсатилганди.

LinkedIn маълумотларига кўра, А.Попов меҳнат фаолияти давомида Росатом агентлиги (2002-2005 йй.)), Russian Standard Bank (2005-2007 йй.), 2007-2020 йилларда Home Credit Bank тизимида турли лавозимларда ишлаган.

Аввалроқ - жорий йил бошида \"Ўзагроэкспортбанк\"ни 5 млн. АҚШ долларига \"Support Level МЧЖга сотилгани айтилганди.

Теглар:

#ўзагроэкспортбанк#совкомбанк#UzAEB

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган