"Smart Bank" АЖ бошқаруви раиси тайинланди

"Smart Bank" АЖ бошқаруви раиси тайинланди

Фото: Агробанк

2022 йилнинг декабрь ойида банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган "Smart bank" АЖнинг Бошқарув раиси тайинланди ҳамда банк Кузатув кенгаши аъзолари сайланди. Бу ҳақда банк томонидан Корпоратив ахборот ягона порталида маълумот қолдирилган.

Ягона акциядор — "Leader Finance" МЧЖ қарорига кўра, Азамат Тўраев 3 йил муддатга Smart Bank Бошқарув раиси этиб тайинланди. Тайинловга қадар Азамат Тўраев "Агробанк" Бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

Азамат Тўраев 1986 йил Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган. 2006 йил Тошкент молия институтини (бакалавр), 2008 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (магистратура), 2017 йил Банк-молия академиясини тамомлаган.

А.Тўраев банк тизимида 13 йилдан бери, шу жумладан 2020 йил ноябрдан Агробанк Бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Йиғилишда "Smart Bank" АЖ Кузатув кенгашига аъзолар ҳам сайланган. Кузатув кенгаши таркиби 5 кишидан иборат қуйидаги таркибда сайланган.

Теглар:
×