Ўзбекистон олтин-валюта захиралари $174 млнга кўпайди

07.02.2023 13:25

1 643

Timer  png5 дақиқада ўқилади
2023 йил 1 февраль ҳолатида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 35 млрд. 941,9 млн. АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

Марказий банк 1 февраль ҳолатида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳолатини эълон қилди. Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 35 млрд. 941,9 млн. АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2023 йилнинг январь ойида ўтган ойга нисбатан 174,4 млн. долларга кўпайди.

Захира активлар таркибида монетар олтин 23,56 млрд. долларни ташкил этмоқда. Бир ой олдинга нисбатан монетар олтин қиймати 491,7 млн. долларга кўпайган бўлса, олтиннинг физик ҳажми 370 минг унцияга камайган.

Ялпи захираларнинг валюта қисми 1 январь ҳолати билан солиштирганда камайиш ҳажми 331,3 млн долларни ташкил қилган. Валюта захиралари ҳозирда 11,3 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Нақд валюта ва депозитларнинг 502,9 млн. доллари бошқа марказий банкларда, Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) ҳамда Халқаро ҳисоб-китоблар банки (ХҲКБ)да, қолган 10,81 млрд. доллари эса бош офиси хорижда жойлашган банкларда сақланмоқда.

Аввалроқ йил якунида олтин-валюта захиралари 2,3 млрд. долларга кўпайгани тўғрисида хабар берган эдик.


Теглар:

#Марказий_банк#олтин#валюта

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган