Марказий банк 1 январь ҳолатида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳолатини эълон қилди. Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 35 млрд. 767,5 млн. АҚШ долларини ташкил қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2022 йилнинг декабрь ойида ўтган ойга нисбатан 2 млрд. 326,2 млн. долларга кўпайди.
Захира активлар таркибида монетар олтин 23,06 млрд. долларни ташкил этмоқда. Бир ой олдинга нисбатан монетар олтин қиймати 600,8 млн. долларга кўпайган бўлса, олтиннинг физик ҳажми 40 минг унцияга камайган.
Ялпи захираларнинг валюта қисми 2022 йилнинг ноябрь ойи билан солиштирганда камайиш ҳажми 1 млрд. 712,7 млн долларни ташкил қилган. Валюта захиралари ҳозирда 11,6 млрд долларни ташкил қилмоқда.
Нақд валюта ва депозитларнинг 1,19 млрд. доллари бошқа марказий банкларда, Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) ҳамда Халқаро ҳисоб-китоблар банки (ХҲКБ)да, қолган 10,45 млрд. доллари эса бош офиси хорижда жойлашган банкларда сақланмоқда.
Октябрь ойида захиралар йил бошига нисбатан $2,8 млрд.га ёки 8 фоизга камайган.
Учинчи чоракда харидлар бўйича расман Туркия (31 тонна) ва Ўзбекистон (26 тонна) етакчи бўлди. Bloomberg нашрининг таъкидлашича, Ўзбекистон марказий банклар орасида олтиннинг дунёдаги иккинчи энг йирик харидорига айланган.
Мутахассислар 2023 йили жаҳон бозорида олтиннинг бир троя унцияси нархи 1900 долларгача ошишини кутмоқда.
Тасодифий хабарлар
Moody's бир нечта Ўзбекистон банкларининг кредит рейтингларини қайта кўриб чиқди
"InfinBANK" виртуал Visa карталарини чиқаришни бошлади
Ўзбекистон бўйлаб савдо нуқталари, автокредит бозорида етакчилик, карта маҳсулотлари ва масофавий каналларни тайёрлаш – Tenge Bank'да 2021 йил якунлари