Аввалроқ "Агробанк" АТБ Қамаши филиали масъуллари 4 млрд. сўм миқдорида маблағларни ўзлаштиришда гумон қилинаётгани тўғрисида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат юзасидан банк матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу жиноий ҳолат банк томонидан ўтказилган режали комплаенс тадбирлари давомида аниқланган ва Бош прокуратура ҳамда Марказий Банк ўртасида имзоланган 304-сонли тартибга асосан тўпланган ҳужжатлар Қашқадарё вилояти прокуратурасига юборилган.
"Оммавий ахборот воситалари эътиборини шунга қаратамизки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Жиноят Кодекси талабларига кўра шахс суд ҳукмига асосан у ёки бу жиноятни содир этганликда айбдор деб топилмагунига қадар уни жиноят содир этишда айблаш ёки гумон қилиш мумкин эмас ҳамда “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуннинг 6 моддасига асосан айнан прокурор, терговчи ёки суриштирувчининг ёзма рухсатисиз тергов материалларини эълон қилиш таъқиқланган.
Шу муносабат билан бу ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали маълумот тарқатиш шахснинг ҳуқуқини паймол қилиш ва банкни обрўсизлантириш деб ҳисобланади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот олиш эркинлиги тўғрисида”ги Қонуни талабларига кўра эълон қилинаётган маълумотнинг ҳаққонийлиги ва сифатлилигини таъминлаш учун банкимиз Матбуот хизмати билан ҳамкорлик олиб боришга чақирамиз", дейилади банк расмий хабарида.
Тасодифий хабарлар
Туронбанк мобил илова орқали "пул ўғирлаган" шахслар юзасидан тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди
Гарант банк “Банк ребрендинги, миссияси ва ўзгаришлар босқичлари” мавзусида тренинг ўтказди
Трастбанкнинг Наманган филиали янги бинода иш бошлади
Гарант банк бошқарув раисига ўринбосар тайинланди
Асакабанк ўз банкоматларида Mastercard ва Mastercard-кобейдж карталарини контактсиз фойдаланиш имконини яратди