“Агробанк” АТБ Қашқадарё вилоят бошқармаси Қамаши филиали мансабдор шахслари жиноий тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган маблағларни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
Вилоят прокуратураси хабарига кўра, тергов давомида 3 нафар мансабдор шахсга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
"Қашқадарё янгиликлари" нашрининг ёзишича, гумонланувчилар 4 млрд сўмни ўзлаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан ИЖҚҚ департаменти Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 167- ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёнлари вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.