25 январь куни АТ "Алоқабанк" Россиянинг Газпромбанки билан умумий қиймати 75 млн. долларлик банклараро кредитлаш имзолади. Бу ҳақда банк томонидан Корпоратив ахборот ягона порталида маълумот қолдирилган.
50 миллион долларлик банклараро кредитлаш линияси 5 ой муддатга (26.06.2023 гача), 25 миллион долларлик кредит линияси эса 6 ой муддатга (25.07.2023 гача) имзоланган.
Очиқланган маълумотларга кўра, жалб қилинган маблағлар 848,24 млрд. сўмни ёки банк соф активларининг 47,2 фоизини ташкил қилади.
Газпромбанк активлари миқдорига кўра Россиянинг учинчи рақамли банки саналади. Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Газпромбанк ва унинг бир қатор раҳбарлари АҚШ, Буюк Британия каби давлатларнинг санкцион рўйхатида тушган.
Газпромбанк 2022 йил февраль ойида Ўзбекистонда ваколатхонасини очган эди. Рус банки мамлакатимизнинг нефть-газ, тоғ-кон саноати, хусусан Uzbekistan GTL молиялаштиришида иштирок этган.
Тасодифий хабарлар
Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Шайхонтохур тумани ҳокими этиб тайинланди
Капиталбанк акцияларининг назорат пакети Алишер Усмоновга тегишли компанияга ўтди
Мамаризо Нурмуратов: "Нархлар ва молиявий тизим барқарорлиги – устувор вазифамиз"
Мижозларни рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Капиталбанк норезидентлар учун ҳисоб очишга қўшимча текширувлар ва комиссия жорий қилмоқда